18:43 / 31.03.2018
8 000

Инфляциянинг яширилиши ёхуд пул алмашадими?

Инфляциянинг яширилиши ёхуд пул алмашадими?
Кейинги вақтларда одамлар орасида пул алмашиши мумкинлиги ва инфляциянинг кучайиб бормоқда. Бу ҳақидаги миш-мишларга жавоб топиш, нарх-навонинг ўсиш тенденцияси, инфляция даражаси борасидаги фикрларга ойдинлик киритиш мақсадида ЎзА мухбири эксперт, ҳуқуқшунос, иқтисодчи Адҳам Шодмонов билан суҳбатда бўлди.

Саволларга эксперт, ҳуқуқшунос, иқтисодчи Адҳам Шодмонов ойдинлик киритди

— Пул алмашар экан деган миш-мишларга сизнинг фикрингиз? Қачон ва қандай вазиятларда давлат пули ўзгариши мумкин? Агар шундай эҳтимол бўлса, одамлар қанча вақт олдин хабардор этилади?

— Миш-мишлардан хабардор бўлиш, қайсидир маънода огоҳлик ва профилактика чорасидек таъсир қилиши мумкин. Бироқ иқтисодий-молиявий ва банк тизимида миш-мишларга эмас расмий баёнотларга таянган маъқул.

— Бизда инфляцияни яшириш бўлаяптими? Нарх-наво давлат томонидан ушлаб туриладими? Масалан, мажлисларнинг бирида Президентимиз гўшт нархи 250 минг сўм бўлиши мумкинлигини айтган эди.

— Президент Шавкат Мирзиёев барча мансабдор шахслар томонидан аҳолига реал ҳолатни ва ҳақиқий статистика маълумотларни етказиб бериш бўйича қатъий топшириқ берган. Гувоҳи бўлаётганимиздек, Ўзбекистонда инфляция яширилаётгани йўқ. Ўзбекистон Марказий банки деярли ҳар ойда аҳоли билан онлайн мулоқот қилиб, бор гапни айтиб, бозор нархлари ҳақида баёнот бермоқда.

Нархларнинг ўсиш тенденцияси эълон қилинмоқда, унга кўра жорий йилда ҳам инфляциянинг даражаси юқори бўлиши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, нархларнинг бозор механизмлари асосида шакллантириш келгуси даврларда инфляция “жиловини” тортиб туриш имконини бериши табиийдир.

Парламентда 2018 йил Бюджетномаси қабул қилиниши жараёнида 2017 йил якунлари билан 14 фоизлик инфляция даражаси сақланиб қолиниши бўйича башоратлар ўзини оқлади. 2018 йилда у 12−13 фоиз даражада сақланишига ишончим комил.

Эндиликда, ҳукумат келтираётган айрим кўрсатгичларнинг истиқболли даражаси Халқаро валюта фондининг, Жаҳон банки, ОТБ ва Европа иттифоқининг иқтисодий комиссиясиниг бу борадаги башоратларидан унча кўп эмас, 0,1-0,2 фоизга фарқ қилмоқда.

Молия вазирининг 2017 йил декабрь ойи хулосаларига таянадиган бўлсак, ташқи бозорлар “об-ҳавоси”га ҳавола қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, Brent русмида автомобиль ёқилғиси ўртача 30 фоизга ошди. Чунки кўп йиллардан буён биз нефть импортига боғлиқмиз, юртимизда бензин тақчиллиги ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Инфляциянинг яширилиши ёхуд пул алмашадими?