Москва биржаси индекси 9,4 фоизга, РТС индекси 11,5 фоизга пастлади.
Фото: «ria.ru»
АҚШ жорий этган санкциялар Россия биржаларида ҳақиқий саросима келтириб чиқарди. Бугун, 9 апрель куни Москва вақти билан соат 13:10 да Москва биржаси индекси 9,4 фоизга, РТС индекси 11,5 фоизга пастлади.
Биржалар индекси билан бирга рублнинг қадри ҳам тушиб бормоқда. Соат 13:30 да евро баҳоси 2016 йилнинг сентябридан буён илк бор 73 рублдан ошди. Доллар қиймати эса 59,5 рублга чиқди. 2017 йилнинг ноябрида доллар 60 рублга баҳоланганди.
«Xabar.uz» сайтининг «Bloomberg» агентлиги маълумотларига асосланиб ёзишича, акциялар баҳосининг бу қадар кескин тушиши сўнгги икки йилда илк бор кузатилмоқда.
Арзонлашиш бўйича етакчилар кутилганидек санкциялар рўйхатига тушган компаниялар бўлди. Хусусан, Олег Дерипасканинг «Русал» компанияси акциялари баҳоси савдолар бошида 46,9 фоизга, кун давомида 27-30 фоизга пастлади.
Бунинг ортидан Дерипасканинг бойлиги кун сайин камайиб бормоқда. Биргина 6 апрель куни россиялик миллиардер бир миллиард доллардан кўпроқ «камбағаллашди». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди