Ўзбекистонда асосий истеъмол товарларининг ўрта даражадаги нархи март ойида 0,4 фоизга камайди. Шу ўринда январь ва февраль ойларида бу кўрсаткич 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз бўлган. Булар Марказий банкнинг 2018 йил пул-кредит сиёсати ҳақидаги ҳисоботида қайд этилган, деб хабар беради Sputnik.
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари ва Марказий банк кузатувлари натижаларига кўра, республикада 4 ой ичида инфляция даражаси секинлашган ва барқарорлашган.
«Истеъмол нархлар индекси услуби бўйич инфляция даражаси январь (2,7 фоиз) билан солиштирилганда февраль ва март ойларида 1,1 фоизга секинлашди ва прогноз кўрсаткичлар доирасида», — дейилган ҳисоботда.
Марказий банк кузатуви асосий истеъмол товарлар гуруҳи бўйича март ойида 0,4 фоизга (январь ва февралда 0,6 фоиз ва 0,7 фоиз) камайганлигини кўрсатди.
Жорий йил биринчи чорагида иқтисодиётнинг истеъмол секторида нархлар даражаси пасайиши ва барқарорлашувининг асосий омиллари: иқтисодиётда қатъий пул-кредит шартларининг сақланиб қолиши, январь март ойларида валюта курсини 0,5 фоизда бўлиши, давлат бюджети бажарилиши, ички бозорда рақобат муҳитини яхшилаш, импорт товарларининг ҳажмини ошириш, мева-сабзавотлар импорт ҳажми кўпайиши ҳисобига амалга оширилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди