
Марказий банк маълумотига кўра, 2018 йилда биринчи марта жисмоний шахслар тадбиркорларга қараганда кўпроқ валюта сотиб олди.
Апрель ойида жисмоний шахслар 24,57 миллион доллар сотиб олган бўлса, хусусий тадбиркорлар - 22,28 миллион доллар. Таққослаш учун, март ойида жисмоний шахслар 14,6 миллион доллар сотиб олди, тадбиркорлар - 17,6 миллион доллар.
Қишда бу фарқ янада каттароқ бўлди - январь-февраль ойларида тадбиркорлар 44,78 миллион доллар сотиб олган бўлса, жисмоний шахслар - 26,65 миллион доллар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонга пул жўнатмалари ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этгани хабар берилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар