Қозоғистон жанубидаги Чимкент шаҳрида 22 май куни биринчи ўзбек-қозоқ бизнес-форуми доирасида бир қатор икки томонлама шартномалар имзоланди. Форум икки мамлакат расмийлари ва юзлаб тадбиркорлар иштирокида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотига таяниб Tnews.uz хабар берди.
Жанубий Қозоғистон вилояти тадбиркорлар палатаси томонидан ташкил этилган форум иштирокчилари қўшма лойиҳалар, маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш ва бошқа мамлакатлар бозорларига чиқиш мақсадидаги ҳамкорликни муҳокама қилишди.
Маҳаллий ахборот агентликларининг хабар беришича, форум доирасида 62 миллион долларлик саккизта шартнома имзоланган. Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистондаги Alliance textile компанияси -. «махсус «Оңтүстік» иқтисодий зонаси ва «Казтехинпекс» корхонаси ўртасидаги «тўқимачилик корхоналарини соғломлаштириш бўйича» вилоят тўқимачилик саноатига сармоялар киритиш мақсадида»ги меморандумлар шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлиги ва «Дентафиль плюс» ўзбек компанияси ўртасида дори-дармон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши тўғрисидаги меморандумга имзо чекилди. Бизнес-форум давомида бизнес-кенгашнинг биринчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди.
Ўзбекистон сўнгги пайтларда қўшни давлатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. 2016 йили Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келганидан бошлаб мамлакатнинг ташқи сиёсатида ўзгаришлар рўй бермоқда. Расмий Тошкентга кўра, Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни яхшилаш мамлакат ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди