18 май куни Лондон фонд биржасида (London Stock Exchange) ўзбек сўмида «SamarkandBonds» номига эга, Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) облигациялари жойлаштирилди. Умумий чиқарилган ҳажм - 80 млрд сўм, қоплаш муддати - 2 йил, купон ставкаси - йилига 9,5%, деб хабар бермоқда Марказий банк матбуот хизматига таяниб Кун нашри.
«Сўнгги йилларда ХМК лойиҳалари амалга ошириладиган мамлакатларнинг миллий валютасида ўз облигацияларини чиқаришни давом эттирмоқда. Корхонанинг юқори даражадаги кредит рейтинги туфайли (ААА), бу қимматли қоғозлар халқаро капитал бозорида хорижий инвесторлар орасида муваффақиятли жойлаштирилмоқда», - дейилади хабарда.
Ушбу фаолият доирасида, Европанинг активларни бошқариш бўйича учта компанияси билан облигацияларни сотиш бўйича Келишув имзоланди. Битимларни ташкиллаштиришни ING Capital Markets брокерлик компанияси ўз зиммасига олди. Ушбу облигациялар шартлари бўйича маълумотлар Bloomberg агентлиги терминалида жойлаштирилган.
«Олинган маблағлар Ўзбекистонда кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун миллий валютада кредит линиясини очишга йўналтирилади», - дея аниқлик киритган Марказий банк.
Халқаро бозорда ХМК облигацияларининг фоиз ставкаси Ўзбекистонда валюта таваккалчиликлари учун индикатив кўрсаткич ҳисобланади.
Бу, ҳам ташқи молиявий институтлар ва инвесторларга, ҳам Ўзбекистон иқтисодий идораларига иқтисодий вазиятни баҳолашда ёрдам беради.
«Ушбу битим халқаро капитал бозорларида ўзбек сўмида қимматли қоғозлар билан ўзига хос биринчи амалиёт ҳисобланади. Халқаро бозорларда ўзбек сўмида кўрсатилган облигацияларнинг пайдо бўлиши мамлакат обрўсига ижобий таъсир кўрсатиб, институционал инвесторларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини оширади», - дея таъкидлайди Марказий банк. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?