08:58 / 22.06.2018
4 271

«Ўзбек валютасида бондларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши том маънода тарихий ҳодиса»

«Ўзбек валютасида бондларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши том маънода тарихий ҳодиса»
Кеча Лондон фонд биржасида ўзбек сўмида номиналлаштирилган Samarkand Bonds облигациялари расман сотувга қўйилди. Шу муносабат билан расмий маросим ҳам бўлиб ўтди.

“Дунё” АА ёзишича, унинг умумий ҳажми 80 миллиард сўм(10 миллион АҚШ доллари) бўлиб, қарзни узиш муддати икки йил ва йиллик ставкаси 9,5 фоизга тенг. Келиб тушган маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни лойиҳаларини молиялаштириш учун “Ҳамкорбанк”да миллий валютада кредит линиясини очишга сарфланади.

Лондон фонд биржаси бош ижрочи директори Нихил Ратининг сўзларига кўра, мазкур воқеа нафақат Ўзбекистондаги компаниялар ривожланиши учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб этиш имконини беради, балки ўзбек миллий валютасининг халқаро имижини оширишга туртки бўлади. Молия вазирлиги Лондон сити ишлари бўйича вазири Жон Глен ўзбек валютасида бондларни муваффақиятли жойлаштирилишини том маънода тарихий ҳодиса деб атади.

Унинг фикрича, Ўзбекистон ва биржа ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг равнақ топиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаради.

Ўз навбатида Ўзбекистоннинг сармоявий ва мамлакатни халқаро капитал бозорга чиқиш имкониятларига бағишланган давра суҳбати ҳам ташкил этилди. Тадбирда инвестицион банклар ва жамғармалар, халқаро молия институтлари, Британия ишбилармон ва расмий доиралари вакиллари иштирок этди.

Халқаро сармоядорлар мамлакатнинг суверен рейтинг олиш, давлат облигациялари ва корпоратив бондлар чиқариш бўйича режаларига қизиқиш билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Ўзбек валютасида бондларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши том маънода тарихий ҳодиса»