Қозоғистондан куздан бошлаб Ўзбекистонга бензин экспорт қилишни режалаштиряпти. Қолаверса, Тожикистон ва Қирғизистонга шу муддатдан бошлаб ёқилғи сотилади.
Бу ҳақида “Vласть” манбаси “КазМунайГаз” миллий компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Данияр Тиесов маълумотига асосланиб хабар берди. Унинг айтишича, айни пайтда Қозоғистонда маълум миқдорда бензин профицити пайдо бўлган. Лекин қўшниларга етказиб бериш ҳукуматлараро битимдан сўнг бошланади. Бунга эса маълум вақт кетади. Йил охиригича Қозоғистон 300-400 минг тонна бензин экспорт қилиши мумкин.
“Бугунги кунда, агар заводларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланган режаларга тўғри келса, биз 1-1,2 миллион тонна бензин етказиб бера оламиз”, - дейди Тиесов.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ўзининг юқори октанли бензинга бўлган ҳозирги эҳтиёжларини қоплагани ҳолда, бу турдаги ёқилғи импортчисидан экспортчисига айланди.
Тиесов қозоқ бензини Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон бозорида Россиядан келтириладиган муқобилига рақобатбардош эканлигини айтган.
Қозоғистондаги Павлодар ва Атирау нефтни қайта ишлаш заводлари модернизация қилиниши туфайли мамлакатнинг автомобиль ёқилғиси импортига бўлган ташқи боғлиқлиги камайган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон қозоқ бензинини импорт қилиши мумкин

Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспорт қилиш бўйича музокараларни бошлайди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг қай бирида бензин энг арзон?

«Ўзбекнефтгаз» раҳбари бензин нархи ниманинг ҳисобига пасайишини айтди

Бензин нархи пастлаши мумкинми? Қозоғистон бензинни Ўзбекистонга экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлди

Қозоғистонда бензин жуда кўпайиб кетгани учун энди Ўзбекистонга экспорт қилинади