Алоқабанк нақд ва нақдсиз шаклда микроқарз ажратиш хизматини жорий қилди. Эндиликда банк филиаллари орқали 6 ойгача имтиёзли давр билан нақд пулда ёки Алоқабанк томонидан эмиссия қилинган пластик картага ўтказиб бериш орқали микроқарзни расмийлаштириш мумкин.
Муддати: 3 йилгача (имтиёзли давр 6 ойгача).
Кредит ажратиш шакли: Нақд пулда ёки АТ “Алоқабанк” томонидан эмиссия қилинган пластик картага ўтказиб бериш орқали.
Фоизи: Нақд пулда – йиллик 35%, Пластик карта орқали – йиллик 30%.
Миқдори:
Нақд пулда – микроқарз бўйича максимал ойлик тўлов (асосий қарз тўловлари ва фоиз тўловлари йиғиндиси) қарз олувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан ошмаган миқдорда (ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 9,6 баробари), лекин энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаган суммада.
Пластик карта орқали – микроқарз бўйича максимал ойлик тўлов (асосий қарз тўловлари ва фоиз тўловлари йиғиндиси) қарз олувчининг ўртача ойлик иш ҳақининг 60 фоизидан ошмаган миқдорда (ёки ўртача ойлик иш ҳақининг 10,3 баробари), лекин энг кам иш ҳақининг 100 баробаридан ошмаган суммада.
Қарз олувчининг номида кредит мавжуд бўлиб, улар бўйича ойлик тўлов (асосий қарз ва фоизлар бўйича) унинг ўртача ойлик даромадининг 50 фоизидан ортиғини ташкил қилган тақдирда, микроқарз ажратилмайди.
Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
- микроқарз олиш учун ариза-буюртманома;
- қарз олувчининг паспорт нусхаси,
- яшаш жойидан маълумотнома;
- охирги 12 ой учун даромадлар суммаси кўрсатилган маълумотнома (маълумотномада лавозими кўрсатилган бўлиши лозим);
- қарз олувчининг СТИР ва жамғариб бориладиган пенция дафтарчаси нусхалари;
- кредит таъминоти билан боғлиқ ҳужжатлар.
Кредит таъминоти сифатида қуйидагилардан бирини тақдим қилиш мумкин:
- учинчи шахс кафиллиги;
- ликвидли мол-мулк гарови. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди