Ҳукуматнинг 17 июлдаги қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналига таяниб Дарё хабар берди.
Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган аризалардан қуйидаги миқдорларда бож ундирилади:
мулкий тусдаги даъво аризаларидан — даъво баҳосининг 4 фоизи (олдин – 2 фоиз) миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари (олдин – 50 фоиз) кўп бўлмаган миқдорда;
никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан — энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;
такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан — энг кам иш ҳақининг 4 баравари (олдин – 120 фоиз) миқдорида;
уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатланган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан — энг кам иш ҳақининг 2 баравари (олдин – 50 фоиз) миқдорида;
алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан — энг кам иш ҳақининг 1 баравари (олдин – 10 фоиз) миқдорида.
Иқтисодий судларга киритиладиган мулкий тусдаги даъво аризаларидан — даъво баҳосининг 2 фоизи (олдин – 1 фоиз) миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бож ундирилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди