13:40 / 07.08.2018
3 283

Ўзбекистонга Қозоғистондан кўпроқ пул жўната бошлашди

Ўзбекистонга Қозоғистондан кўпроқ пул жўната бошлашди
Қозоғистондан пул ўтказмалари ҳажми бўйича Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ranking.kz сайтида Қозоғистон Миллий банкининг маълумотларига таянган ҳолда хабар берилган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Қозоғистондан 44,6 миллиард тенге (тахминан 127 миллион доллар) жўнатилди. Йил давомидаги ўсиш 37,9%ни ташкил этди (12,3 млрд тенге ёки 35 млн доллар). Мамлакат улуши 15,9%дан 16,8%гача ўсди.

Кўпроқ пул фақат Россияга жўнатилди – 108,6 миллиард тенге (310 миллион доллар). Йиллик ўсиши 27,4%ни ташкил этди (23,4 млрд тенге ёки 66 млн доллар).

Туркия учинчи ўринни эгаллади, у ерга 29,5 миллиард тенге (84 миллион доллар) жўнатилган. Йил давомидаги ўсиш деярли 2 баробар (14,7 млрд тенг ёки 42 млн доллар). Мамлакатнинг улуши 7,3%дан 11,1%гача ошди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)