10:55 / 29.08.2018
3 348

Жаҳон банки «Обод қишлоқ» учун катта инвестиция киритмоқда

Жаҳон банки «Обод қишлоқ» учун катта инвестиция киритмоқда
Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Ким Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Мустақиллик байрами муносабати билан қутлов мактуби йўллади.

«Мен Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришларнинг суръати, миқёси ва кўламидан ҳануз чуқур ҳайратдаман. Сизга Ўзбекистон инсон капиталини ривожлантириш бўйича лойиҳамизнинг дастлабки босқичларида иштирок этаётгани учун ҳам самимий миннатдорлик билдираман. Сиз ҳам мазкур йўналишдаги етакчи давлат раҳбари сифатида бизнинг бу борадаги саъй-ҳаракатларимизга шахсан қўшиласиз, деб умид қиламан» дейилади мактубда.

Шунингдек, Жим Ёнг Ким умумий қиймати қарийб 1 миллиард долларлик 8 та қўшимча лойиҳа тайёрланаётганини ёзган. Бу лойиҳалар иқтисодиётни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни ҳамда қишлоқ жойларда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини оширишга қаратилган «Обод қишлоқ» дастурини қўллаб-қувватлашни ҳам ўз ичига олади.

Бунгача АҚШ Президенти Дональд Трамп ва ХХР Раиси Си Цзиньпин номидан қутловлар келгани ҳақида хабар бергандик.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)