Миллий матбуот марказида журналистлар учун ташкил этилган брифингда “Халқ сўзи“ газетаси мухбири Омонулла Файзиевнинг мазкур саволига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳром Сотиболдиев жавоб берди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.
Марказий Осиё давлатлари орасидан Ўзбекистон энг аҳолиси кўп бўлган мамлакатдир. Ҳозирда юртимизда катта ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлиб, юртимиз бозори очилмоқда. Энг асосий манфаат миллий бозоримиздан фойда олиш ҳисобланади.
Беларусь Республикаси ҳам ишлаб чиқараётган маҳсулотларини сотиш учун янги бозор қидирмоқда. Мазкур мамлакатнинг ўтган 2017 йилдаги ялпи миллий маҳсулот ишлаб чиқариши 51 миллиард АҚШ доллари миқдорни ташкил этади. Ундан 26 миллиард долларлик маҳсулотни Беларусь давлати четдан сотиб олади. 24 миллиард долларлик маҳсулотни четга экспорт қилади. Мана шу савдо балансидаги фарқ бор йўғи 2 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Уларнинг Ўзбекистон бозоридан ўрин олишга интилаётганлигининг боиси, бизда миллий иқтисодиётимиз янги босқичга кўтарилиши йўлида улкан ислоҳотлар даври бошланди. Мисол учун, тоғ-кон соҳасида Беларусь маҳсулотларини жуда кўп миқдорда сотиб оляпмиз. Жорий йилнинг сўнггига қадар 260 та оғир юк машиналари харид қилиниши режалаштирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди