09:53 / 17.10.2018
5 704

Доллар тез орада инқирозга юз тутиши тахмин қилинмоқда

Доллар тез орада инқирозга юз тутиши тахмин қилинмоқда
2024 йилга бориб доллар тахминан 40 фоизга пасайиши кутилмоқда. A.G. Bisset Associates LLC бош ижрочи директори Ульф Линдал шундай баёнот билан чиқди, дея хабар беради Bloomberg'га таяниб Kun.uz.

Линдалнинг сўзларига кўра, 1970-йиллардан доллар 15 йиллик пасайиш ва ўсиш даврини такрорламоқда. Ушбу схема бу сафар ҳам такрорланади. У 2024 йилга бориб Америка валютаси бир евро учун 2 долларгача, 75 иен учун 1 долларгача пасайиб кетишини тахмин қилмоқда, бунда сентябрдан тахминан 41 ва 33 фоизлик йўқотиш қайд этилади. Бу 2022 йилга бориб бир евро 1,28 доллар бўлишини тахмин қилаётган Bloomberg таҳлилчиларининг прогнозларидан анча фарқ қилади.

Долларнинг ўтган йилги 9 фоизлик пасайиши ва Bridgewater Associates'даги Рэй Далионинг сентябрь ойидаги курснинг кескин пасайишига оид прогнози Линдалнинг ҳисоб-китобларини тасдиқламоқда.

Курснинг пасайиши акцияларнинг сотилишига ва хомашё товарлари нархининг ўсишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди Линдал. Бозорнинг кўп иштирокчилари доллар курси ўзгаришининг мантиқини тушуна олмаслиги америкалик бўлмаган сармоячилар учун "45 йил ичида энг хавфли инвестицион иқлим"ни юзага келтиради, зеро улар валюталар курсининг тебралишидан етарлича ҳимояланмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Доллар тез орада инқирозга юз тутиши тахмин қилинмоқда