2 485
Россия ҳукумати Ўзбекистон билан 2024 йилгача иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллади

Мазкур ҳужжат билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмларига аниқлик киритилган, деб хабар бермоқда Kun.uz.
Россия Федерацияси бош вазири Дмитрий Медведев 2019–2024 йилларда Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастури лойиҳасини маъқуллаш ҳақидаги фармойишни имзолади. Мазкур ҳужжат пайшанба куни РФ вазирлар маҳкамаси сайтида эълон қилинди.
«Россия иқтисодий ривожланиш вазирлигининг Россия ТИВ ва бошқа манфаатдор ижроия ҳукумати федерал органлари билан маъқулланган, Россия Федерацияси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастурини имзорлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин», — дейилади ҳужжатда.
Россия бош вазири Иқтисодий ривожланиш вазирлигига ушбу дастурни имзолаш вазифасини топширган. Қайд этилишича, ҳужжат билан икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда уларни амалга ошириш механизмларига аниқлик киритилган.
«Агар дастур имзоланса, унинг амалга оширилиши Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг ривожи ҳамда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айрибошлашнинг ўсишига хизмат қилади», — дейилади ушбу ҳужжатга шарҳда.
Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик дастури имзоланиши ҳақида илгарироқ хабар берган эди. РФ президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Путин Тошкентга 18 октябрь куни кечқурун етиб бориши, бироқ РФ етакчисининг давлат ташрифи доирасидаги барча тадбирлар 19 октябрь куни бўлиб ўтишини билдирган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

ЕИ элчиси: "Ўзбекистон билан сиёсий ва иқтисодий муносабатлар жадал суръатда ўсиб бормоқда"

Россия ва Ўзбекистон рус нефтини ташиш йўналишларини муҳокама қилади

Қозоғистон иқтисодий эркинлик халқаро рейтингида Россия ва Туркияни ортда қолдирди

Россия Ўзбекистонга шакар ва ёғ маҳсулотлари экспортини бир неча баробарга оширишга тайёр

Россия ва Туркия иқтисодий ҳамкорлик бўйича 3 йиллик дастур ишлаб чиқади

Евроосиё иқтисодий иттифоқи доллар ва евродан воз кечади