16:04 / 23.10.2018
2 900

Кэролин Лэмм: "Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги имкониятларини ишга соламиз"

Кэролин Лэмм: "Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги имкониятларини ишга соламиз"
Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари ҳақида ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

– Аввало, Президент Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирланганимдан ғоят мамнун эканимни айтмоқчиман. Бу мукофот кўп йиллик дўстона ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш йўлида менга катта ишонч ва рағбат бағишлайди.

Бугунги музокарамизда Ўзбекистонда иқтисодий, инвестициявий, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий соҳаларни такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган муҳим ўзгаришлар ҳақида фикр алмашдик.

Давлатингиз раҳбари ташаббуси билан ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Таъкидлаш жоизки, Америка – Ўзбекистон савдо палатасига аъзо компаниялар ўзбекистонлик шериклар билан икки томонлама ҳамкорлик бўйича имзоланган англашув меморандумлари асосида алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу келишувлар доирасида Америка компаниялари мамлакатингизга 10 миллиард долларлик инвестиция киритиш ниятида.

Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлигимиз 2017 йил сентябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги иштироки доирасида Нью-Йорк шаҳрида ўтган учрашувимиздан сўнг янги босқичга чиқди. Жорий йил май ойида давлатингиз раҳбарининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи чоғидаги музокарамиз ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича салмоқли ҳужжатлар имзоланди.

23 октябрь куни бошланадиган Америка бизнеси ҳафталиги тадбирлари ўзбекистонлик шериклар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги имкониятларини ишга солишга хизмат қилади. Ушбу тадбирларда қатор ҳужжатлар имзолашни мўлжаллаяпмиз. Бу америкалик сармоядорлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган инвестициялар ҳажмини янада оширишда муҳим омил бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Кэролин Лэмм: "Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг янги имкониятларини ишга соламиз"