15:52 / 09.11.2018
3 624

Альберт Эгер: "Ислоҳотлар натижаларини кўриш учун сабр қилиш керак"

Альберт Эгер: "Ислоҳотлар натижаларини кўриш учун сабр қилиш керак"
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий натижасини кўриш учун сабр қилиш керак бўлади. Чунки улар амалиётга жорий этилиши ва самара бериши учун вақт талаб этилади. Халқаро валюта жамғармасининг Яқин шарқ ва Марказий Осиё департаменти директори маслаҳатчиси Альберт Эгер шундай фикрларни билдирди.

“Иқтисодиётни либераллаштириш ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас. Ҳаттоки, 1990-йиллар бошида Шарқий Европа мамлакатларида ҳам иқтисодиётни бозор тамойилларига асосланган тизимга ўтказиш, иқтисодиётни либераллаштириш учун маълум бир вақт талаб этилди. Албатта, уларда бу жараён анча тез, 10 йил атрофидаги муддатда амалга ошди. Бироқ, ўша давлатлар ҳам ўтказилган ислоҳотлар самарасини кўриши учун шунча йил кутишди”, - деди халқаро эксперт.

Шу билан бирга, унинг фикрича, Ўзбекистонда ўзига хос устунлик жиҳатлари ҳам борки, кўпчилик мамлакатларда бу нарса кўзга ташланмайди.

“Ўзбекистон айрим мамлакатларда бўлмаган устунликларга эга. Шулардан бири бу демографик вазият. Бу ерда меҳнатга лаёқатли ёшлар кўп. Айни шу нарса ислоҳотларни қулайлик ва осонлик билан амалга оширишда зарурдир. Қайд этиш ўринлики, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши қурилиш, тоғ-кон саноати, коммуникация секторига тўғри келмоқда. Бироқ бу соҳаларда кўп иш ўрни барпо этиб бўлмайди. Шу сабабли иш ўрни кўп талаб қилинадиган фабрика-заводлар ташкил этишга эътибор қаратиш муҳимдир”, - деди Альберт Эгер.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Альберт Эгер: "Ислоҳотлар натижаларини кўриш учун сабр қилиш керак"