11:41 / 26.12.2018
4 253

Солиқларни тўлаш муддатини бузганлик учун пеня миқдори оширилади

Солиқларни тўлаш муддатини бузганлик учун пеня миқдори оширилади
2019 йилдан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузганлик учун пеня миқдори оширилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда айтилади.

Қонун билан Солиқ кодексининг 120-моддаси (Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддатларини бузиш) иккинчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«тўловнинг белгиланган муддатидан кейинги кундан эътиборан муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун, тўлов куни ҳам шунга киради, 0,045 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади, агар пеняни ҳисоблаш солиқ текшируви натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилса, – 0,06 фоиз миқдорида пеня ҳисоблашга сабаб бўлади».

Бугунги кунда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлов муддатларини бузганлик учун пеня миқдори, тўлиқ тўланмаган солиқ суммасини ким аниқлаганидан қатъи назар, ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун 0,033%ни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Солиқларни тўлаш муддатини бузганлик учун пеня миқдори оширилади