
Ўзбекистон 2019 йил 1 январдан бошлаб мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғини жорий қилади.
Акциз солиғи Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги қарори билан жорий этилмоқда.
Ҳужжатга кўра, мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи ставкаси кўрсатилган хизматларнинг умумий қийматидан 15 фоизни ташкил этади.
Шу билан бирга, бир вақтнинг ўзида мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи ойига 2000 сўмга пасайтириляпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар