Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссиясининг 18 февраль - 4 март кунларидаги расмий ташрифи бўйича якуний баёнотда айтилишича, Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига кредитлашнинг ҳаддан зиёд ўсиши жиддий хавфга айланди.
2018 йилда кредитлашнинг жадал ўсиши капитал товарлар импорти оқимини молиялаштириш, шунингдек, аввалги ўн йилликлар мобайнида етарли маблағ сарфланмаган уй-жой ва инфратузилма қурилишига инвестицияларни кўпайтириш имконини берди, дейилади баёнотда.
«Келгусида макроиқтисодий барқарорлик учун асосий хавф шундан иборат бўладики, узоқ муддатли кредит шовқини инфляцион босимни кучайтиради ва ортиқча ташқи дефицит пайдо бўлишига ҳисса қўшади», - дея ҳисоблайди жамғарма экспертлари.
Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистонда кредитни молиялаштириш бўйича бой салоҳиятли манбалар мавжуд: мамлакатнинг йирик тўпланган молиявий захиралари ишлатилиши мумкин; ташқи кредиторлар эса, афтидан, имтиёзли шартларда қарз беришга тайёр.
Гарчи Ўзбекистон учун бу макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда янги қийинчиликлар туғдирса-да, мамлакат расмий органлари кескин ўсиш ва кредитлаш ҳажми пасайиши жараёнларини олдини олиш бўйича сиёсат чораларини ўзгартириш зарурлигини аниқ билиб турибди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди