14:30 / 20.03.2019
4 327

Ўзбекистон четдан шакар сотиб олишни кескин камайтирди

Ўзбекистон четдан шакар сотиб олишни кескин камайтирди
Шакар импорти бир неча баробарга камайди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.
Январь-февраль ойларида республика 18,3 миллион долларлик хориж шакарини сотиб олди. Бу 2018 йил январь-февраль ойидаги кўрсаткичга қараганда деярли 81 фоизга камдир.

Ўтган йилларда Ўзбекистонда шакар етишмовчилиги бир неча бор кузатилди. Бундай ҳолатлардан бири 2015 йилда рўй берган бўлиб, ўшанда шакарнинг чакана нархлари кескин ошганди.

2017 йилда шакар олиб киришга божхона божлари бекор қилинди, бу мамлакатга хорижий шакар учун йўл очди. Шундан кейин, Россия шакари биринчи марта пештахталарда пайдо бўлди.

Импорт қилинган шакар туфайли нафақат Ўзбекистон аҳолисининг эҳтиёжлари қондирилди, балки нарх пасайтирилди, дея таъкидлаб ўтишганди «Ўзбекозиқовқатхолдинг»дан.

2018 йил мобайнида Ўзбекистон амалда импорт қилинган шакар истеъмол қилди, сабаби, ҳисоб-китобларга кўра, маҳаллий заводлар деярли ишламаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон четдан шакар сотиб олишни кескин камайтирди