15:30 / 03.04.2019
3 303

Эксперт: «Ўзбекистон Сбербанк ёки ВТБ каби кучли ўйинчиларни мамлакатга киритмайди»

Эксперт: «Ўзбекистон Сбербанк ёки ВТБ каби кучли ўйинчиларни мамлакатга киритмайди»
«Финам» инвестиция компанияси таҳлилчиси Алексей Кореневнинг ишонч билдиришича, Ўзбекистон ҳали ҳам ёпиқ мамлакатдир. Ҳатто Марказий Осиёдаги бошқа республикалар меъёрлари бўйича ҳам. Бу ҳақда хориж матбуотига таяниб Kun.uz хабар берди.

Унинг фикрига кўра, шу сабабли молиявий тизим ҳақида маълумот кўп эмас, ўзи жуда кучсиз ривожланган ва бир қатор тизимли камчиликларга эга.

«Мамлакат банк секторининг 86 фоизи давлатга тегишли. Банклар ўзининг кредит муассасалари бўйича классик функцияларини эмас, балки турли вазирлик ва идоралар учун ҳам кредитловчи, ҳам пул берувчи ишини бажармоқда. Умуман олганда, бу шунчаки катта кэптив банклар бўлиб, фақат ўзи «боғланган» маълум идоралар корхоналарига кредит беради ва бошқа хизмат турларини тақдим этади. Шу билан бирга, барча кредит муассасалари давлат томонидан қатъий тартибга солувчи таъсирга эга, ундан тегишли субсидиялар ҳам олишади», - дея изоҳ берди таҳлилчи.

Шунга қарамай, вақти-вақти билан собиқ СССР республикалари ва узоқ хориж давлатларининг баъзи кредит ташкилотлари Ўзбекистон банк бозорига киришга уринмоқда. Улар орасида Грузиянинг TBC Bank’и, шунингдек, ғарбнинг Sturgeon Capital ва Швейцариядан бўлган йирик инвестор Respons Ability бор.

Россиянинг Сбербанк ёки ВТБ каби йирик ўйинчилари Ўзбекистон бозорига кириши эҳтимоли жуда кам, дея ҳисоблайди Коренев. Унинг фикрига кўра, республика расмийлари бундай кучли ўйинчилардан очиқдан-очиқ хавфсирамоқда ва уларни ўз молиявий тизимига яқинлаштиришга шошилмаяпти.

«Ўзбекистон молия секторининг ривожланиш истиқболлари яқин йиллар учун жуда ноаниқдир. Бунда турли хил сценарийлар бор, аммо у очиқ, диверсификацияланган, оммавий чакана истеъмолчига йўналтирилган ва хорижий сармоядорлар учун қулай бўлиши мумкинлиги эҳтимолдан йироқ», - дея таъкидлаб ўтди Алексей Коренев.

Яна бир эксперт, Расул Рисмамбетовнинг фикрича, Ўзбекистон мамлакат бозори сифатида иқтисодиёт тузилмалари турлича экани туфайли Қозоғистонга рақобатчи эмас.

Унинг сўзларига кўра, агар рақобат ҳақида гапирилса, унда бу битта минтақавий бозорда ишлайдиган ва ўхшаш маҳсулот ишлаб чиқарадиган хусусий компаниялар ўртасида юз бериши мумкин.

«Умуман олганда, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳақида гап кетганда, мен уларни бир бирини тўлдирувчи бозорлар сифатида кўраман. Ўзбекистонга инвестициялар жалб қилиш Қозоғистон инвестицион муҳитига ижобий таъсир қилади ва аксинча. Қозоғистонда фаолият юритаётган кўплаб компаниялар Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришлардан жуда мамнун. Бой қўшни - бизнинг бойлигимиз гарови», - дея таъкидлаб ўтди эксперт.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Эксперт: «Ўзбекистон Сбербанк ёки ВТБ каби кучли ўйинчиларни мамлакатга киритмайди»