21:43 / 09.04.2019
4 466

Ўзбекистонда биринчи марта биржада олтин сотилди

Ўзбекистонда биринчи марта биржада олтин сотилди
Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖда олтин қуймаси сотуви бўйича биржа савдолари ўтказилди. Биржада биринчи олтин сотувчиси “Олмалиқ КМК” АЖ бўлди.

"ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, савдо якунига кўра 600 гр Au-1 маркали олтин сотилган бўлиб, унинг қиймати 209,06 млн сўмга тенг бўлган. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган – 1 гр олтин 348,4 минг сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан қимматбаҳо металлар ЎзРТХБ нинг биржа савдолари орқали сотилишни бошлади.

Қимматбаҳо металларнинг биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари асносида амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш тақиқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда биринчи марта биржада олтин сотилди