09:43 / 18.05.2019
5 371

Тошкентда оилавий тадбиркорлик учун 60 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши ростми?

Тошкентда оилавий тадбиркорлик учун 60 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши ростми?
Фото: Давлат солиқ қўмитаси
«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида Тошкент шаҳрида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун гаровсиз ажратилаётган микрокредитлар миқдорини энг кам иш ҳақининг 150 баробари (30 409 500 сўм)дан 300 баробари (60 819 000 сўм)гача ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитасида ёшлар билан ўтказилган мулоқотда қўмита раиси ўринбосари Олимжон Файзибоев маълум қилди.

«Дарё» нашрининг раис ўринбосари тақдим этган маълумотга таяниб хабар беришича, Тошкент шаҳрида гаровсиз ажратиладиган кредит миқдорини ошириш бўйича Президент Шавкат Мирзиёевга илтимоснома киритилган.

«Бугунги реал иқтисодий вазиятдан келиб чиқилса, 30 миллион сўм Тошкент шаҳрида тадбирокрлик қилиш учун кам. Масалан, пойтахтдаги имконият билан вилоятлардаги имконият ўртасида катта фарқ бор. Мўйноқ туманида 30 миллион сўмга жуда кўп иш қилиш мумкин. Лекин Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг тўртинчи қаватида 10 та товуқ боқиб бўлмайди ёки иссиқхона қуриш имконсиз», — деди Файзибоев.

Раис ўринбосарининг қўшимча қилишича, Тошкент шаҳрида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида яқин икки ой ичида аҳолига 347 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.

«Бу маблағни ўзлаштириш жуда осон. Масалан, 10 нафар тадбиркорни чақириб, мана сизларга 350 миллиард сўм, деб берсангиз, улар талаб юқори бўлиб турган меҳмонхонани қуриши мумкин. Бу билан 500 та янги иш ўрни яратилса, яратилар, ундан ортиқ эмас. Лекин мақсад бошқа. Бу 7—8 фоизли кредитлардан ижтимоий масалалардан келиб чиқиб, мақсадли фойдаланиш керак. Яъни, бу маблағ ҳар бир оилани тадбиркорликка жалб қилган ҳолда ўзлаштирилади», — деди қўмита раиси ўринбосари.

Ҳозирда Тошкентнинг 506 та маҳалла идорасида солиқ ва банк ходимидан иборат штаб тузилган. Тадбиркорлик қилиш истагида бўлганлар «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури доирасида кредит олиш шартлари ва солиқ тўловлари ҳақида маҳаллалардаги ушбу штаблардан маълумот олишлари мумкин.

Маълумот учун, низоми 2018 йил июнида тасдиқланган «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурига мувофиқ, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача (17 май ҳолатига кўра — 30 409 500 сўм), қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъэктларига энг кам иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда (202 730 000 сўм) имтиёзли микрокредитлар ажратилади.

Олти ойгача имтиёзли давр билан уч йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратиладиган ушбу микроредитларнинг фоиз ставкаси йиллик 8 фоиз миқдорида белгиланган. Энг кам иш ҳақининг 150 баравари (30 409 500 сўм)гача бўлган микрокредитлар учун гаровга нарса қўйиш талаб этилмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тошкентда оилавий тадбиркорлик учун 60 млн. сўмгача гаровсиз кредит ажратилиши ростми?