07:13 / 27.05.2019
5 527

Номинг ўчсин, монополия

Номинг ўчсин, монополия
Фото: Хушнуд Худойбердиев канали
Кеча блогер @kurbanoffnet ўз каналида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» томонидан ички рейслар учун билет нархлари оширилганини тасодифан билиб қолгани, масалан, 4 май куни Тошкент-Урганч рейси бўйлаб Y классда 461 минг сўм эвазига парвоз қилган бўлса, эндиликда худди шу класс учун билет нархи 887 минг сўм этиб белгилангани ҳақида ёзди. Бу дегани ЎҲЙ айрим класслар учун билет нархларини салкам 2 баробарга оширган!

Блогернинг айтишича, энг ёмони бу ҳақида монопол компания ҳеч қандай хабар бермаган. На ўзининг расмий сайтида, на бошқа ОАВларда. Албатта-да, нима учун улар хабар бериши керак? Ахир ўзи хон, кўланкаси майдон бўлса. Истаган пайти, истаган нархини қўя олса. Ахир қизиққон-да у! Монопол-да у!

Истеъмолчилар ҳуқуқи, дейсизми? А, нима? Нима у? Ейдиган нарсами? Монопол ташкилотларни истеъмолчилар мутлақо қизиқтирмайди. Бунга жуда кўп мисоллар келтириш мумкин. «Ёқса шу, ёқмаса катта кўча» принципида ишлашади.

Ваҳоланки, «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида ваколатли органнинг нархлар (тарифлар) бўйича қарори табиий монополия субъектлари томонидан улар кучга киришидан камида ўн беш кун аввал оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, дея белгиланган.

ЎҲЙ эса бу ҳақида нархлар ошириб бўлингандан кейин, бугун Газета.уз сайти орқали хабар бермоқда. Агар блогер Kurbanoff бу ҳақида ёзмаганида балки ҳеч қачон хабар беришмаган ҳам бўлармиди, ким билсин. Ўрага сичқон тушди, гулдур-гуп деган нақлни жуда яхши кўришадида бу монополларимиз.

Компания нима учун қонунларга ва халққа (истеъмолчиларга) бу даражада ҳурматсизлик қилганлиги ҳақида бирор расмий тушунтириш (узр сўраш демайман, майли) берармикин?

Айтганча, Монополияга қарши курашиш қўмитасидан эса «Сувсоз» билан боғлиқ воқеадагига ўхшаган тезкор муносабат кутиб қоламиз.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Номинг ўчсин, монополия