Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди (2019 йил 27 май, 435-сон). Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда халқаро стандартлар талабларига асосланган маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими жорий этилади.
Маҳсулотларни экологик маркировкалаш аккредитациядан ўтказилган экологик маркировкалаш органлари томонидан амалга оширилади.
Ишлаб чиқариш, фойдаланиш, истеъмол қилиш, ташиш, сақлаш ва утилизация қилишда атроф-муҳитга, аҳоли соғлиғига ва биологик ресурсларга энг кам зарарли таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар экологик маркировкалаш объекти ҳисобланади.
Ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тўғрисида сертификат олингандан кейин ўз маҳсулотларини ихтиёрий асосда экологик хавфсизлик белгиси билан маркировкалайдилар.
Сертификат мавжуд бўлмаган тақдирда маҳсулот номида, ўрамида, товарга илова қилинадиган ҳужжатларда ва маҳсулотни реклама қилишда «эко» ва «eкo» сўзларидан фойдаланиш тақиқланади.
Дори воситалари, ветеринария препаратлари, тиббий буюмлар, таркибида заҳарли, мутаген, канцероген, атроф-муҳит учун хавфли деб таснифланган моддалар, препаратлар ва аралашмалар мавжуд бўлган товарлар ихтиёрий экологик маркировкаланмайди.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маҳсулотларни ихтиёрий экологик маркировкалаш соҳасида ишларни ташкил этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Қарор билан Ўзбекистонда маҳсулотларни ихтиёрий маркировкалаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди