Кимдир ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) имтиёзига эга бўлса, бошқаси уни қоплаши керак. Шунинг учун, солиқ имтиёзларини максимал даражада қисқартириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиляпти, дея баёнот берди Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев.
12 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида «Қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти» мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Унда қўмита раиси биринчи ўринбосари ҚҚС тизими бўйича имтиёзларни тугатиш ҳақида келгуси режалар ҳақида гапирди.
«Бизнинг мақсадимиз — ижтимоий моҳиятдаги, хусусан дори-дармон, китоб ва газеталар фаолияти бўйича ҚҚС имтиёзини қолдириб, қолган барча соҳалар бўйича ҚҚС имтиёзини бекор қилиш кўзда тутилган. Бу ўзгариш 2020 йил 1 январдан кучга киради», — дейди Мирзаев.
Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг айтишича, барча тадбиркорлик субъектлари ва корхона, ташкилотлар ҚҚС тизимида қамраб олингач, солиқ ставкасини қайта кўриб чиқиш, уни ўзгартириш ва мувофиқлаштириш имкониятлари пайдо бўлади.
Мубин Мирзаев Kun.uz'га берган интервьюсида солиқ имтиёзлари бўйича гапириб, уларни ҳам янги таҳрирдаги Солиқ кодексига киритиш масаласи турганини маълум қилганди. Шунга қарамай, айрим қарор ва муддатли тақдим этилган имтиёзларни кодексга киритиш имконияти йўқ. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди