4 300
Гулнора Каримова ва бошқа собиқ амалдорлардан қайтарилган пуллар қаерга сарфланмоқда?
Таниқли эксперт, иқтисодчи Юлий Юсупов ўзининг «Facebook»даги саҳифасида Гулнора Каримованинг кеча берган баёнотига муносабат билдириб, қайтарилган пуллар нимага ва қаерга сарфланиши билан қизиқди:
Гулнора Каримова Ўзбекистон халқидан кечирим сўради ва ўзининг Ўзбекистон ҳудудидаги 1,2 миллиард доллар шахсий активлари «ўзига тегишлиликдан чиққани ва республика бюджети фаровонлиги учун хизмат қилаётгани»ни маълум қилди.
Бошқа кўплаб собиқ амалдорлар ҳам давлат фойдасига ўз мулкининг катта қисмини ўтказгани ҳақида миш-мишлар юрибди. Бу ҳам миллионлаб, миллиардлаб пул дегани.
Биргина Гулнора Каримованинг «ҳиссаси»ни олган тақдиримизда ҳам мамлакат бюджети учун бу катта сумма. Шу сабабли иккита савол юзага келади:
1. Давлат бюджетининг даромадлар тўғрисидаги қайси моддасига кўра бу каби киримлар амалга оширилмоқда? Негадир шу каби моддалар ва бюджетдаги тегишли суммаларни эслай олмайман.
2. Балки мана шу киримлар ҚҚСни 20 фоиздан 12 фоизга туширишга етар ва солиқ ислоҳотидаги асосий муаммони ҳал этишга ёрдам берар, деб ёзади эксперт. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди