22:50 / 04.07.2019
3 346

Қўшилган қиймат солиғи бензин нархи ошишига олиб келадими?

Қўшилган қиймат солиғи бензин нархи ошишига олиб келадими?
4 июль куни Адлия вазирлигида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Қонунчиликдаги янгиликлар» номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бўйича ўтказилган матбуот анжуманида соҳа мутахассислари томонидан журналистларга мазкур Фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Фармонга кўра, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъи назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Матбуот анжумани давомида, журналистлар ҳамда тадбиркорлар томонидан «Қўшилган қиймат солиғи киритилиши бензин нархининг ошишига таъсир этадими?», деган савол ўртага ташланди.

«Бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи нархи давлат томонидан тартибга солинадиган маҳсулотлар таркибига киради. Бу давлат томонидан АИ-80 маркали бензин учун 4000 сўм миқдорида, АИ-90 маркали бензин учун 4500 сўм миқдорида белгиланган ва шу миқдорда сақланиб қолади. Мазкур норманинг киритилиши айнан мазкур маҳсулотларни автомобил ёқилғиларини қуйиш шохобчалари сотаётган корхоналар учун кўпроқ фойдали», дея Молия вазирлиги масъул ходими Отабек Якубовнинг сўзларини келтирмоқда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Бундан ташқари, мазкур Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 августдан ягона ер солиғи тўлайдиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ихтиёрий ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қўшилган қиймат солиғи бензин нархи ошишига олиб келадими?