Ўзбекистонда тижорат банклари чет эл валютасини сотиб олиш курсини кескин кўтарди.
Хусусан, «Асакабанк»да долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш нархи 8900 сўмни ташкил этмоқда. «Алоқабанк» валюта айирбошлаш пунктларида долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш эса 8880 сўмга тенг.
«Ҳамкорбанк»да долларни сотиб олиш нархи 8840 сўм, сотиш - 8900 сўм.
«Капиталбанк» расмий веб-сайтида долларни сотиб олиш нархи 8740 сўм, сотиш нархи 8800 сўм экани кўрсатилган. Шу билан бирга, ушбу банкнинг мобил иловасида бир долларни 8900 сўмга сотиб олиш мумкинлиги кўрсатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 6 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 38,16 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8704,87 сўмга етган. Бу илк бор расмий курс 8700 сўмлик нуқтадан ошиши бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди