3 500
Молия вазири ўринбосари: «Олтинни кўп ушлаб туришимиз керак эмас, уни пул келтирадиган нарсаларга тикиш лозим»
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банк мутасаддилари иштирокида “Давлат қарзини самарали бошқариш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 23,5 фоизига тенг бўлгани маълум қилинди. Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи Жасур Қаршибоев йил бошида 9,9 миллиард бўлган давлат ташқи қарзи 6 ойда қарийб 13,1 миллиард долларга ўсганини таъкидлади. Айтилишича, қарзларнинг айримлари узоқ ва ўрта муддатларга олинган, қолаверса, имтиёзли даврда фоиз ставкаси тўланиб, қарз суммаси тўланмайди.
Мулоқот давомида журналистлар халқаро резервлардаги капитал ва уни бошқариш самарадорлиги ҳақида савол берди.
“Марказий банк республика номидан халқаро резервларни бошқаради, — деди Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов. — Ўзбекистоннинг халқаро резервлардаги пули ҳозирда 22 млрд долларни ташкил этади. Бу қийматнинг ярми олтин, ярми валюта кўринишида. Фақат банкларга депозит қўявермасдан босқичма-босқич молиявий бозорларга чиқишни ҳам йўлга қўйиш керак. Чунки шу орқали депозитлардан кўра кўпроқ фойда олиб келиш имкониятлари мавжуд. Олтинни ҳам аслида кўп ушлаб туришимиз керак эмас. Олтин ўзи кўп, у бизга ҳеч қанақа пул келтирмайди. Олтинни пул келтирадиган, фоиз ҳисобида фойда келтирадиган нарсаларга тикиш керак”. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди