Парламент аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида яқинда концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинган “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қизғин муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.
Билдирилишича, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг бир қатор моддаларидаги нормалар депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозарани келтириб чиқармоқда. Жумладан, қонун лойиҳасининг асосий тушунчалари, антимонопол қоидалар, икки ва ундан кўп тўлов тизими операторини лицензиялаш, тўлов тизимлари устидан назорат ва кузатув олиб бориш, Марказий банкнинг тўлов тизимларини назорат ҳамда мониторинг қилиш масалаларида халқаро ҳамкорликка доир нормалар парламент аъзоларининг таклифлари, фикр-мулоҳазалари асосида янада такомиллаштирилмоқда.
Қайд этилишича, миллий тўлов тизимининг янада такомиллаштирилиши юртимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектлари учун хавфсиз, ишончли ва қонуний кафолатланган тўлов хизматлари бозорининг тўлақонли шакллантирилишига шароит яратади. Бу миллий тўлов тизимининг институционал, инфратузилмавий ва меъёрий-ҳуқуқий базасининг такомиллаштирилишига имкон яратади. Айни пайтда банк хизматлари қамровини, оммабоплигини илғор ахборот технологиялари асосида ривожлантириш орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тўлов хизматлари бозоридаги талаби қондирилишига эришилади.
Айтилишича, мазкур қонуннинг қабул қилиниши нақд пулсиз, жумладан, банк карталари орқали тўловларнинг амалга оширилишида аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳамда улардан тўловларни қабул қилиб олувчилар ўртасида ҳисоб-китобларнинг замонавий, самарали тизими йўлга қўйилишига имкон беради. Шу аснода иқтисодиётнинг барча соҳаларини рақамли технологиялар асосида янгилашни назарда тутадиган рақамли иқтисодиётнинг такомиллаштирилишига, уни модернизация қилишга, “яширин” иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда унинг кўламини кескин қисқартиришга замин яратади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди