Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи миқдори 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳамда давлат бюджетига кафолатланган тушумларни таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йилидаги мисли кўрилмаган қадам нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Марказий Осиё минтақасида инвестиция ва иқтисодий ўсишнинг асосий омили бўлиши лозим.
Албатта, солиқчиликдаги бу ҳаракат давлат учун ихтиёрий ва оғир қадам бўлади, чунки бюджетга солиқ тушумларининг учдан бир қисми ҚҚС ҳисобига таъминланади.
Аммо давлат бюджети даромадларининг қисқариши хавфига қарамай, солиқ юкини камайтириш ва мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришга устувор аҳамият берилди.
Мазкур қарор солиқ юкини камайтиради ва солиқ тўловчилар ихтиёрида 10 трлн сўм қолишига имкон беради.
ҚҚС ставкасининг 15 фоизга пасайтирилиши пул-кредит сиёсатининг юмшатилиши ва Ўзбекистон бозорида нархларнинг барқарорлашуви белгисидир.
Маълумки, амалдаги 20 фоизлик солиқ ставкаси 2000 йилда ўрнатилган ва сўнгги 19 йил ичида қайта кўриб чиқилмаган.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2008 йилдаги глобал молиявий инқироздан кейин ҚҚС ставкасини сезиларли даражада пасайтиришга эришган биринчи мамлакат бўлди (25 %).
Ўзбекистон солиқ сиёсатидаги сўнгги ўзгаришлар ҳукуматнинг очиқлиги ва мамлакат ривожланишига янги импульс излаш учун бизнес ҳамжамияти билан мулоқотда конструктив муносабатда бўлишга қаратилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди