19:53 / 27.09.2019
12 818

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан имтиёзли кредитлар берилиши бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан имтиёзли кредитлар берилиши бекор қилиниши мумкин
Марказий банк «Давлат пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш ва Ҳукумат ҳамда Марказий банкнинг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича чоралари самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги Президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди. Бу ҳақда Daryo маълум қилди.

Ҳужжатда 2020 йил 1 январдан бошлаб барча имтиёзли кредитлар, жумладан, давлат дастурлари доирасида бериладиганларини ҳам, Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаган фоиз ставкаларида ажратиш таклиф қилинмоқда.

Ҳозирда МБ қайта молиялаштириш ставкаси 16 фоиз бўлиб, бироқ бир неча, жумладан, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида кредитлар 7 фоиздан берилмоқда. Шунингдек, ёш оилалар, оилавий корхоналар, қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва бошқа дастурлар ҳам бор.

Гарвард бизнес мактаби илмий тадқиқотчиси Ботир Қобилов олдинроқ имтиёзли кредитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 5,9 эканлиги ва бу бозордагидан 4 маротаба, қайта молиялаштириш ставкасидан эса 2,7 марта арзон эканлигини маълум қилганди. Оддий кредитлар бўйича ўртача ставка эса 24,3 фоизни ташкил этган.

«Қарз олишнинг юқори қиймати бизнес ва истеъмолчилар учун кредит олишни деярли йўққа чиқаради. Бу бизнес юритишнинг ўта хатарли эканлиги кўрсаткичи. Имтиёзли кредит кўринишидаги фоиз ставкасининг сунъий пасайтирилиши эса муаммо ечими бўлолмайди», — таъкидлаганди Қобилов.

Марказий банк 2021 йил 1 январдан давлат мақсадли дастурлари доирасидаги кредитларни эркин бозор ставкаларида тақдим этиш ва зарур бўлганда фоиз харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш механизмларини қўллашни таклиф қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан имтиёзли кредитлар берилиши бекор қилиниши мумкин