2 775
Дилшод Султонов: «ҚҚС ставкасининг пасайиши давлат бюджети даромадларини 10 триллион сўмга камайтиради»
25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев солиқ сиёсатини такомиллаштириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси 20 фоиздан 15 фоизга туширилди.
3 октябрь куни Халқаро пресс-клубда шу мавзуга бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Унда Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҳам иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«ҚҚС ставкасининг пасайиши ҳақида гапириш осон. Лекин бунинг орқасида жуда катта меҳнат ётибди. ҚҚС ставкасининг 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши – солиқ тушумининг 25 фоизга камайишини англатади. Шу билан бирга, шундай механизм жорий қилдик-ки, ҚҚС тўловчиларнинг сони ошди. Энди ҚҚС тўловчилар занжирининг узлуксизлигини таъминлаш учун солиқ тўловчиларнинг ўзлари шу тизимга ўтмоқда. 4 мингдан ортиқ тадбиркор ўз ихтиёри билан шу солиқни тўлайман деб юрибди. Бундан ташқари 1 октябрдан ҚҚС бўйича кўплаб имтиёзлар бекор қилинди.
ҚҚС ставкасининг пасайиши биринчи навбатда давлат бюджети даромадларининг камайишига олиб келади, тахминан 10 триллион сўмга. Иккинчи томондан, бу маблағлар солиқ тўловчиларнинг ихтиёрида қолади.
Албатта ҚҚСни охир-оқибатда истеъмолчи, халқ тўлайди. Аммо ҚҚС ставкасининг пасайиши натижасида бу маблағлар тадбиркорлик субъектлари ҳисобида қолади, уларнинг айланма маблағлари кўпаяди.
ҚҚС ставкаси 15 фоизга пасайганини 2020 йилги бюджет лойиҳасида инобатга олганмиз», - деди Дилшод Султонов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди