Ўзбекистон бозор иштирокчиларига қўшимча капитал жалб қилиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида биринчи марта мамлакатдаги компанияларга шариат қонунларига мувофиқ облигациялар (суқуқ) чиқаришга рухсат бермоқчи, дея хабар қилмоқда Kun.uz нашри.
«Исломий облигациялар бўйича - бу келгуси йилнинг ўрталаригача бўлади, деб умид қиламан», - дея Kun.uz’нинг тегишли саволига жавоб қайтарди Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров.
Унинг сўзларига кўра, агентлик Ислом тараққиёт банки (ИТБ) миссиясининг келишини кутмоқда, унинг қўллаб-қувватлаши билан ушбу маҳсулот Ўзбекистон бозорига киритилади.
«ИТБ миссияси келаси ой келади. Улар биз учун маҳсулот ишлаб чиқади ва юридик жиҳатдан мавжуд бўлиши учун қонунчиликка қандай ўзгартиришлар киритишимиз кераклигини аниқлашга ёрдам беради», - дея таъкидлаб ўтди Назиров.
Шу билан бирга, у суқуқ (исломий облигация) Ўзбекистонда жуда оммабоп бўлишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Молия вазирлиги Ўзбекистонда исломий банк ва молия иши инфратузилмасини яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди, бироқ у қабул қилинмади. Ҳужжатда президентнинг Ўзбекистон Ислом тараққиёт банки (ЎИТБ)ни ташкил этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилганди.
ЎИТБ стандарт чакана хизматларнинг кенг спектрини, шу жумладан, экспорт-импорт, уй-жой қурилиши, тижорий кўчмас мулкни молиялаштириш, лизинг хизматлари (ижара), суғурта (такафул), шунингдек, тузилмавий бўлинмалар орқали қимматли қоғозлар бозоридаги хизматларни (суқуқ) тақдим этиши режалаштирилган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”