
Сенатнинг 23-ялпи мажлисида «Марказий банк тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири бўйича сенаторлар ўзаро муҳокамага киришди. Марказий Банк раиси Мамаризо Нурмуратов қонуннинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, бошқа давлатларга нисбатан нарх-навонинг нима сабабдан оширилгани бўйича изоҳ берди.
«Ўзбекистонда ривожланган мамлакатлар 30 йилда амалга оширадиган бозор иқтисодиёти ислоҳотлари бизда сўнгги 3 йил ичида амалга оширилди. Нарх-наво ошишига бир неча омил сабаб бўлди. Биринчидан, хўжалик субъектлари зарарига ишласа ҳам нархлар қатьийлаштирилди. Иккинчидан, 27 йил давомида мамлакатда инвестициявий чанқоқлик юзага келди. Республикага катта масштабдаги инвестиция оқими кириб келди. Натижада, иқтисодиётга банк ресурслари олиб чиқилди ва бозорда пул миқдори ошишига олиб келди. Шу билан бир қаторда, валюта конвертация қилинган мамлакатларда инфляция 2-3 баробарга ошиб кетган. Бизда эса 9 ойлик пухта тайёргарлик кўриш натижасида, нархлар бу даражада юқорилашмади. Валюта курси икки баравар ошди, аммо нархлар шундай пропорционалликда ортмади», дейди Мамаризо Нурмуратов.
Марказий банк раисининг таъкидлашича, 2023 йилдан бошлаб инфляцияни таъминлаш механизми асосида 5-6 фоиз инфляцияга эришиш мақсад қилинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар