13:35 / 11.10.2019
3 288

Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун маъқулланди

Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун маъқулланди
Сенаторлар «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда сенат ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланганидек, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат валюта операцияларини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги, валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чора-тадбирларнинг устуворлиги, резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги. Қонун билан Марказий банк валютани тартибга солувчи давлат органи этиб белгиланган.

Парламент аъзоларининг таъкидлашича, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларини амалга оширишда ўз валюта маблағларини эркин тасаррруф этиш бўйича ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишга, амалиётда учрайдиган валюта операцияларини ўтказишнинг имкон қадар барча жиҳатларини таърифлашга, шунингдек мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда капитал ҳаракатланиши билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш имконини берадиган қонунчилик базасини ташкил этишга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун маъқулланди