
Фаолияти 1 декабрь, душанба кунидан бошланадиган UMS мобил алоқа оператори «платина-рақамлар»ни 10 минг доллардан сотади. Бу ҳақда компаниянинг 30 ноябрь куни ишга тушган сайтида ахборот берилган.
Унга кўра, XX0-00-00, XXX-00-00, XYY-YY-YY ва шу каби кўринишлардаги (X, Y, Z, A, B – 0-9дан бўлган рақамлардан бири, 0 – нолнинг ўзи, XX, YY, ZZ – такрорланувчи рақамлар, ABCD – рақамларнинг тартиб бўйича кетма-кетлиги) рақамлар «платина» таснифига киритилган бўлиб, уларни UMS’нинг ўз офисларида 10 минг долларга сотиб олиш мумкин.
XXX-00-0X, XXX-00-XX каби кўринишидаги рақамлар «супер олтин» таснифга киритилган ва уларнинг баҳоси 5 минг доллар этиб белгиланган. «Олтин рақамлар» минг доллардан, «кумуш рақамлар» 500 доллардан, «бронза рақамлар» эса 100 доллардан сотилиши белгилаб қўйилган.
Қайд этилишича, «Платина», «Супер олтин» таснифидаги рақамлар ҳақи халқаро тўлов тизимларининг пластик карталари ёрдамида АҚШ долларида, «Олтин», «Кумуш» ва «Бронза» рақамларнинг пули эса Марказий банк курсида миллий валюта – сўмда тўланади.
Рақамларнинг қандай таснифланиши билан UMS сайтида батафсил танишиш мумкин.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар