Фото: REUTERS/Shamil Zhumatov
Ўзбекистон Японияга умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган уран етказиб бериш бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар қилмоқда.
Шартномалар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойидаги Японияга ташрифи доирасида имзоланган.
636,4 миллион долларлик энг катта битимга Itochu компанияси билан эришилди, Marubeni билан - 510,1 миллион долларлик келишув. Етказиб бериш ишлари Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) томонидан 2023 йилдан 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Ўзбекистон АҚШга 300 миллион долларлик уран етказиб бериш бўйича етти йиллик шартнома имзолаган эди. 2019 йилда Ҳиндистон билан ўзбек уранини экспорт қилиш бўйича узоқ муддатли шартномага эришилди.
Ўзбекистон уран захиралари бўйича дунёда етакчилардан бири бўлиб, уни қазиб олишда 7-ўринни эгаллайди. НКМК уран қазиб олиш ва экспорт учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистондаги ягона оператордир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»