10 январь куни Тошкент шаҳридаги “Пойтахт” бизнес марказида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти иштирокида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2020 йилги режаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Анжуманда таъкидланишича, 2019 йил якунига кўра, туристик хизматлар экспорти кўрсаткичи 1 313 032 АҚШ долларини ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан (2018 йилда 1 041 089) 26,1 фоизга ўсиш қайд этилди.
Жойлашув воситалари сони жами 1188 тадан иборат бўлган бўлса, шундан 833 таси – меҳмонхоналар, 214 таси – хостеллар ва 141 таси бошқалар.
Мамлакат туризм салоҳиятини дунё жамоатчилиги орасида кенг тарғиб этиш мақсадида АҚШ, Япония, Германия, Италия, Хитой, Индонезия, Россия ва бошқа мамлакатлардан жами 30 ОАВнинг 160 дан ортиқ вакилларининг ташрифи ташкиллаштирилди.
Анъанавий тарғибот усуллари билан бир қаторда замонавий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланилмоқда, хусусан, 17-21 декабрь кунлари Токио (Япония) шаҳридаги Сибуя майдонида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тарғиб қилувчи видеоролик намойиш этилди.
Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этишда турли оммавий-маданий кўнгилочар тадбирлар аҳамиятини ҳисобга олиб, ўтган йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда турли оммавий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, биринчи маротаба ташкил этилган Зиёрат туризми форуми (Бухоро вилояти), Бахшичилик санъати фестивали, Археология форуми (Сурхондарё вилояти), Баҳодирлар ўйини (Хоразм вилояти), “Мўйноқ” авторалли, “Стихия” мусиқа фестивали (Қорақалпоғистон Республикаси), МДҲ туризм ярмаркаси, (Самарқанд вилояти), Геотуризм форуми, Анор фестивали (Қашқадарё вилояти), Электрон мусиқа фестивали, Гастрономик фестиваль, “World Influencers Congress” (Тошкент шаҳри) каби йирик тадбирлар ўтказилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди