Фото: yandex.com
Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.
Унда партия томонидан Бош вазир лавозимига номзод сифатида кўрсатилган, амалдаги Ҳукумат раҳбари А.Арипов мажлис иштирокчилари эътиборига Ҳукуматнинг яқин муддат ва узоқ истиқболга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини тақдим этди.
– Иқтисодиётнинг базавий тармоқларидан бири ҳисобланган ёқилғи-энергетика соҳасини ривожлантириш янги босқичга олиб чиқилади. Бунда, 2030 йилгача электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2 баробарга, нефть маҳсулотлари ҳажмини 1,8 баробарга, табиий газ қазиб чиқаришни 1,2 баробарга, кўмир қазиб олишни эса 3,3 баробарга ошириш таъминланади.
Фото: ЎзА
Лекин, 2025 йилга бориб, табиий газни экспорт қилишни тўхтатиш ва табиий газни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари кўрилади. Электр энергия ишлаб чиқаришда эса муқобил энергия манбаларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилади.
Фото: ЎзА
Бундан ташқари, энергия сарфини камайтириш мақсадида жорий йил охиригача барча истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш бўйича электрон ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатилади ва шу орқали истеъмолчиларга нореал ҳисобланаётган қўшимча тўловлар билан боғлиқ муаммолар бартараф этилиши таъминланади, – деди Бош вазир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди