Юртимиз банкларидан бири Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Ислом хусусий секторни ривожлантириш корпорацияси билан келишувлар имзолаган.
Келишувларга мувофиқ, банк кенг қамровли банк маҳсулотларини тақдим этувчи «Исломий дарча» фаолиятини йўлга қўймоқчи.
Агар шариат аҳкомларига мувофиқ келувчи маҳсулотлар ва хизматлар йўлга қўйилса, аҳолининг аксар қисми – мусулмонларнинг банк хизматларидан янада кўпроқ фойдаланиши мумкин бўлар эди. Ростдан ҳам банкларимизда шаръий ҳукмлар асосида хизмат йўлга қўйиладими?
Шу саволни биз ислом молияси билан шуғуланувчи мутахассисларга берганимизда, улар бизда ҳали ислом молияси учун ҳуқуқий асос яратилмаган, деган жавобни беришди. Ҳозир амалда бўлган “Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги Қонун”да ҳам исломий банклар фаолияти учун зарур бўлган йўналишлар тақиқланган. Хусусан, янги таҳриридаги ушбу қонуннинг 7-моддасида "Банклар бевосита ишлаб чиқариш, савдо ... фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас" дейилади. Ислом талабларига мос молиялаштириш асосида эса савдо амалиёти ётади.
«Исломий дарча» фаолиятини йўлга қўяётган ASIA ALLIANCE BANK мутахассисларига қўнғироқ қилганимизда, улар 2020 йилнинг охиригача йўлга қўйилиши режалаштирилгани, шартлар тўлиқ тузилмагани, ҳозир музокаралар жараёни кетаётганини айтишди.
2019 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев: “Ислом молияси бу бутун дунёда тараққий топаётган ва юқори суръатларда ривожланиб келаётган молия соҳаларидан бири. Лекин биз шуни тан олишимиз керакки, Ўзбекистонда бу борада амалий қадамлар ташлангани йўқ. Бундаги асосий масала – ҳозирда мавжуд банкларда ислом молияси дарчалари ёки алоҳида ислом банкларини таъсис этиш ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар базасини такомиллаштиришни тақозо этади”, деган эди.
Умид қиламизки, қонун чиқарувчи органлар банк фаолияти соҳасидаги ҳуқуқий нормативларни қайта кўриб чиқиб, республикамиз аҳолисининг хоҳиш-истакларини ҳисобга олади ва қонунларда ислом молияси қоидаларига тўғри келадиган ўзгартиришларни амалга оширади.
Ёқуб Умар
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»