18:24 / 10.02.2020
3 561

Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотадиган “банкомат”лар пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотадиган “банкомат”лар пайдо бўлиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 1, 3 ва 5 граммли олтин ва ҳамда кумуш ёмбиларини ишлаб чиқариш ҳамда махсус аппаратларда сотишни йўл қўйишни таклиф қиляпти.

Агар қарор кучга кирса, жорий йилнинг 1 июлидан Тошкент шаҳри, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида, 2021 йилнинг 1 январидан бошқа ҳудудларида ҳам йўлга қўйилади.

Ўзбекистонда қимматбаҳо металлардан ясалган ёмбилар савдоси ҳақида биринчи марта гапирилмаяпти.
2018 йилда президент томонидан имзоланган қарорга биноан Навоийда олтин ва кумушдан тайёрланган ёмбиларни ишлаб чиқарадиган завод қурилиши ва хусусий компанияларга уни сотиш ҳуқуқи берилган эди.

Ўшанда туризм қўмитаси бу қарор мамлакатимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириши таъкидлаган эди.

“Хитой ва ҳиндистонлик сайёҳларда саёҳат давомида олтин ва кумуш ёмбиларни сотиб олиш анъанага айланган. Шу сабабли қимматбаҳо металлар бозорини ривожлантирадиган олтин ёмбиларни сотиш Ўзбекистонни сайёҳлар учун жозибали мамлакатга айлантиради”, — дейилган эди қўмитанинг ўша пайтдаги хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда олтин ва кумуш ёмбилар сотадиган “банкомат”лар пайдо бўлиши мумкин