
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 9 мартда Тошкент шаҳрида рақамли банк — «АНОР БАНК» акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар