
Ўзбекистонда 3 апрель кунидан дизел ёқилғиси нархи 300 сўмга арзонлаштирилган ҳолда сотувга чиқарилади.
Бундан олдин, 1 мартдан бошлаб дизель нархи 200 сўмга пасайган эди.
«Ўзбекнефтгаз» ўз хабарида дизель ёқилғисининг нархи хорижий компаниялар сотаётган дизель ёқилғиси нархидан 11,5% арзонлигини таъкидлаган.
Қўшимча қилинишича, нархларни босқичма-босқич камайтириб бориш давом этади.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан бензин, дизел ёқилғиси, суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиқ ставкалари оширилмайдиган бўлди.
Ўтган ҳафта «Ўзбекнефтгаз» АИ-92 маркали бензин нархини 6200 сўмдан 6000 сўмга пасайтирганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар