14 апрель оқшомида Ўзбекистондаги бир қатор банкларда АҚШ доллари курси 10 минг сўмлик нуқтадан ўтди.
Кун давомида банкларда доллар олди-сотдиси 9780-9850 сўм коридорида амалга ошиб, кечга яқин харид 10050 сўм, сотув 10150 сўмгача кўтарилди.
Ҳозирга қадар Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Orient Finans Bank, Асака банк, Алоқабанк, Ипак йўли банки, Ипотека банк, Равнақ банк, Ҳамкорбанк ва Hi Tech bank доллар курси 10 минг сўмдан ошганини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Марказий банк мамлакатга экспорт тушумлари ва хориждан пул ўтказмалари ҳажми кескин камайганини маълум қилган эди. Жумладан, март ойида Ўзбекистонга кириб келган пул ўтказмалари февраль ойига нисбатан 23 фоизга пасайган, апрелнинг дастлабки 8 иш кунида эса март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган.
Экспорт тушумлари эса март ойида олдинги ойга нисбатан 10 фоизга камайган.
Қайд этиш керак, сўм девальвацияси апрель ойи бошидан жадаллаша бошлади. Республика валюта биржасида доллар курси 2 апрель куни 9600 сўм, 8 апрелда 9700 сўмлик психологик нуқтадан ўтган эди.
Маълумот учун, 14 апрелдан 1 АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий қиймати 9693,36 сўм этиб белгиланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди