3 731
ХВЖ жаҳон иқтисодиёти катта йўқотишга учрашини маълум қилди ва Ўзбекистон бўйича янги прогнозини очиқлади
Фото: REUTERS / Yuri Gripas
Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) 14 апрель куни эълон қилинган жаҳон иқтисодиёти прогнозига кўра, 2020 йилда глобал иқтисодиётнинг пасайиши 3 фоизни ташкил қилади.
Бу глобал иқтисодиёт 0,08 фоизга қисқарган 2009 йилдан кейинги биринчи жаҳон рецессияси бўлади.
ХВЖ прогнозига кўра, 2020 йилда рецессия 194 мамлакатдан 157тасида қайд этилади. АҚШ иқтисодиёти 5,9 фоизга, евроҳудуд - 7,5 фоизга пасаяди, Хитойда эса ўсиш 1,2 фоизгача секинлашади. Венесуэла (-15 фоиз), Ливан (-12 фоиз), Греция (-10 фоиз), Хорватия ва Черногория (-9 фоиз) 2020 йилда энг кўп пасайиши кутилаётган иқтисодиётлар қаторига киради.
«Биз шафқатсиз реалликка дуч келдик. Унда инфекциянинг экспоненциал ўсиши бир неча кун ичида 100 нафар касалланган одам 10 000га айланишини англатади», - деди ХВЖ бош иқтисодчиси Гита Гопинат.
Унинг таъкидлашича, ҳозирги инқироз аввалгиларига ўхшамайди. Иқтисодий ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар, эҳтимол, 2008-2009 йилларда глобал молиявий инқирозни келтириб чиқарган зарардан анча кўпроқдир. Уруш ёки сиёсий инқирозда бўлгани каби, пандемия қачон тугаши номаълум. Ялпи талабни рағбатлантириш бу сафар унчалик аҳамиятли эмас, чунки инқироз ҳукуматларнинг турли соҳалардаги ишларни чеклаш тўғрисидаги мажбурий қароридан келиб чиқади.
«Бу йил дунё иқтисодиёти Буюк тушкунлик [1929-1933 йиллар] давридан бери энг чуқур рецессияни бошдан кечириши эҳтимолдан холи эмас», - деди Гопинат. Унинг аниқлик киритишича, 2020 йилги инқирозни «Буюк ўзини ўзи изоляция қилиш» ёки «Буюк карантин», деб аташ мумкин.
Эпидемиологик инқироз натижасида жаҳон ялпи ички маҳсулотининг умумий йўқотиши 9 триллион долларгача етиши мумкин, дейилади ХВЖ материалларида.
Шунингдек, ХВЖ коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг ривожи бўйича муқобил ҳамда пессимистик сценарийларни ишлаб чиқди. Масалан, пандемия 2020 йилнинг иккинчи ярмида ҳам тўхтамаслиги мумкин, бу ҳолда глобал иқтисодиёт янада пастлайди - жорий йил 6 фоизга. Агар пандемия 2021 йилда давом этса, глобал ЯИМ кетма-кет иккинчи йил пасайиши мумкин - яна 2,2 фоизга.
2021 йилда, ХВЖ бошланғич сценарийсига кўра, дунё иқтисодиёти пандемиядан тез тикланиб, 5,8 фоизга ўсади. Бу дунёда 1980 йилдан бери рекорд даражадаги иқтисодий ўсиш бўлади.
ХВЖ Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишлари бўйича янги прогнозларини ҳам эълон қилди. Унга кўра, 2020 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти ўсиш суръати 1,8 фоизни ташкил қилади. Лекин 2021 йилда 7 фоизга чиқади. Инфляция 12,6 фоиз, келгуси йилда 10,6 фоиз бўлиши прогноз қилинган. Жорий тўлов баланси эса -9,4 фоизга тушиб кетади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар