Бу пандемиянинг иқтисодий оқибатларидан келиб чиқиб Ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар жумласидандир (23.04.2020 йилдаги 247-сон ВМҚга қаранг), деб хабар бермоқда «Норма».
2020 йил 1 майдан 31 декабргача бўлган даврда қуйидагилар вақтинчалик тўхтатилади:
а) тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш учун хом ашё экспорти:
- СМС нотўқима материали (ТИФ ТН коди 5603121000);
- «Спанбонд» нотўқима материали (5603119000 ва 5603919000);
- «Мельтблаун» нотўқима материали (5603129000 ва 5911400000);
б) импорт бўйича цемент маҳсулотини олиб кириш (2523210000 ва 2523290000).
Қарорнинг қабул қилиниши кўпгина қурилиш объектларида ишлар тўхтатилганлиги сабабли цементга бўлган талаб кескин тушиб кетганлиги, шунингдек тиббий буюмларга бўлган ички эҳтиёжни таъминлаш зарурати билан боғлиқдир. Ташқи ва ички бозордаги конъюнктурадан, мамлакатимизда пандемия тарқалиши жараёнидан келиб чиққан ҳолда, ваколатли органлар жорий этилаётган чекловларни муддатидан олдин бекор қилиш таклифини билдиришлари мумкин.
Монополияга қарши курашиш қўмитасига тегишли идоралар билан биргаликда ички бозорда цемент маҳсулоти ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқариш учун хом ашё нархининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик борасида қатъий назорат ўрнатиш топширилди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида 23.04.2020 йилда эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди