
Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиллар Топ-10 рейтингига Ravon Nexia R3 автомобили етакчилик қилди – май ойида мамлакатда 1007 дона модель сотилган. Бу ҳақда Sof.uz маълум қилди.
Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон автомобиль бозорида савдо 2019 йилнинг шу даври билан таққослаганда 6% ўсган. Ўтган йили Қозоғистонда 3 536 дона Ravon Nexia R3 сотилган.

Бундан ташқари, Ravon маркаси Қозоғистон бозорида етакчилик қилаётган ТОП-5 брендлар рўйхатига кирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойидан буён UzAutoMotors Қозоғистонда автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар